Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартнома якунланди. Энди нима бўлади?

Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартнома якунланди. Энди нима бўлади?

Энди Россия ва АҚШни қуролланиш пойгасидан ҳеч нарса тўхтата олмайди

2026 йил 5 февралда Стратегик ҳужум қуроллари бўйича АҚШ-Россия шартномасининг амал қилиш муддати тугади. Ушбу ҳужжат иккита энг йирик ядровий давлатни тартибга солган ва халқаро барқарорликни таъминлаган асосий халқаро шартномалардан бири эди.

Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномада (New START) аниқ чегаралар, фаол ишлатиладиган ракета ва самолётлар каби ташувчилар сони 700 тадан, умумий мавжуд ташувчилар сони 800 тадан, стратегик ядровий қуроллар 1550 та дан ошмаслиги белгиланганди. Иккала давлатга бу чекловлар шартнома доирасида 2018 йилда қўйилган ва улар қоидаларга риоя қилиб келган.

New Start шартномаси батафсил текширув тартибларини, инспекцияларни, телеметрия алмашинувини, ягона маълумотлар базаси орқали шаффофликни ҳамда ккитомонлама маслаҳат комиссияси фаолиятини ўз ичига олган. Бу механизмлар мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш, ишончсизлик ва эскалация хавфини камайтиришга хизмат қилган.

Шартноманинг муддати тугаганидан сўнг, Россия ва АҚШ ўртасида стратегик ядровий кучларни чекловчи ҳеч қандай юридик механизмлар қолмади.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!