Киевга келган НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вашингтонда ёзда бўлиб ўтадиган саммитда альянс Украинанинг аъзолиги бўйича келишувга эришишини кутмайди.
“Бу қарор учун барча иттифоқчилар рози бўлиши керак. Бизга консенсус керак, барча 32 иттифоқчи рози бўлиши керак. Июлдаги саммитга қадар бу келишув бўлади деб ўйламайман, лекин биз Украинани НАТОга яқинлаштираётганимизни намойиш қиламиз”, деди Столтенберг.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Эрмак аввалроқ Киев альянснинг АҚШда бўлиб ўтадиган саммитида НАТОга таклиф олишга умид қилаётганини айтган эди.