Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) ҳисоботига кўра, 2022 йилда Украинадаги уруш туфайли талаб ортганига қарамай, йирик қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромади камайган

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) ҳисоботига кўра, 2022 йилда Украинадаги уруш туфайли талаб ортганига қарамай, йирик қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромади камайган

2022 йилда 100 та энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи компаниянинг умумий даромади 597 миллиард долларни ташкил этди, бу реал кўринишда 2021 йилга нисбатан 3,5 фоизга кам, дейилади ҳисоботда.

Умумий даромаднинг камайиши, асосан, америкалик қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларининг камайиши билан боғлиқ — рейтингга 42 та Америка компанияси киритилган бўлиб, улардан 32 тасида даромад пасайган.

Шу билан бирга, SIPRI Россия ва Украина ўртасидаги уруш ва бутун дунё бўйлаб геосиёсий кескинлик қурол ва ҳарбий техникага бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлганини қайд этади. Бироқ, Америка ва Европа компаниялари, янги буюртмалар олишларига қарамай, ишлаб чиқариш қувватларини сезиларли даражада ошира олмаган.

Сабаблари орасида ишчи кучи танқислиги, харажатларнинг кўтарилиши ва коронавирус пандемияси туфайли келиб чиққан таъминот занжири узилиши киради.‌‌

Киритилди: 16:26 04.12.2023. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!