Келиб чиқиши яҳудий бўлган америкалик инвестор Стивен Виткофф АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили бўлади.
Виткофф 1997 йилда асос солган инвестиция ва кўчмас мулк компанияси Witkoffни бошқаради. Бундан ташқари, у Нью-Йоркдаги кўчмас мулк кенгаши ижроия қўмитасида ишлаган. Эндиликда Трампнинг администрациясида фаолият юритади.