Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Стив Уиткофф Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси билан яширин учрашув ўтказдими?

Стив Уиткофф Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси билан яширин учрашув ўтказдими?

Трампнинг махсус вакили Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси билан яширин учрашув ўтказди — Ахios

"АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Эроннинг сургунда яшаётган собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий билан яширин учрашув ўтказган", деб ёзмоқда нашр.

Ахios маълумотларига кўра, томонлар Эронда 28 декабрдан бери давом этаётган ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишларини муҳокама қилган. Таъкидланишича, Паҳлавий Эронда оятуллоҳлар режими қулаган тақдирда, ўз номзодини “ўтиш даври” учун етакчи сифатида фаол илгари сурмоқда.

Аввалроқ Стив Уиткофф Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан мамлакатдаги намойишлар ҳамда АҚШ ва Эрон расмийлари ўртасида учрашув ўтказиш масалаларини муҳокама қилгани хабар берилган эди.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!