Кир Стармер ва Эммануэль Макрон Байденни "охирги марта" Украинага Россиядаги нишонларга ҳужум қилишга рухсат беришга кўндиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Газета манбаларига кўра, Буюк Британия ва Франция раҳбарлари буни Парижда муҳокама қилишади. Стармер бугун Биринчи жаҳон уруши тугаган сана муносабати билан ташкиллаштириладиган маросимда иштирок этиш учун Францияга келади.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Трампнинг яқинлашиб келаётган президентлиги оқибатлари ва АҚШнинг Европага қарши савдо уруши эҳтимолини муҳокама қилади.
Украина президенти Володимир Зеленский узоқ вақтдан бери Ғарб давлатларини Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат беришга чақириб келади. Тhe Guardian сентябр ойи бошида Британия Россияга Storm Shadow ракеталари билан зарба беришга рухсат бергани ҳақида хабар берган эди.