Буюк Британия бош вазири Кир Стармер АҚШ президенти Дональд Трамп, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Италия бош вазири Гиоргиа Мелони билан телефон орқали мулоқот қилди, унда томонлар Украинадаги можарони муҳокама қилди.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан 19 май куни бўлиб ўтган суҳбати арафасида Ғарб етакчилари “шарциз ўт очишни тўхтатиш зарурлигини муҳокама қилган” ва Москвани “тинчлик музокараларига жиддий ёндашишга” чақирган.
Бундан ташқари, агар Россия раҳбарияти “сулҳ ва тинчлик бўйича жиддий музокаралардан бош торца” Россияга қарши янги санксиялар жорий этишга тайёрлигини маълум қилди.