Эрон олий раҳбари Али Хоманаий Исроил билан ҳарбий можаронинг янги босқичи бошланганини эълон қилди.
Тегишли нашр унинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
"Уруш бошланади" - дейилади баёнотда.
13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрондаги ядровий ва ҳарбий объектларга ҳужум қилиб, "Кўтарилган шер" операциясини бошлади. Зарбалар ядровий қурол ишлаб чиқиш билан боғлиқ инфратузилма объектлари, шунингдек, эронлик генераллар жойлашган жойларга қаратилган.
Ўша куни кечқурун Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “Ҳақиқий ваъда 3” деб номланган жавоб операцияси бошланганини эълон қилди. Исроилга қарши ракета зарбалари берилди.