Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Starlink Қозоғистонда расман ишга туширилди

Starlink Қозоғистонда расман ишга туширилди

Starlink расмий равишда 2025 йил 13 августдан Қозоғистон Республикасида сунъий йўлдош интернет хизматларини тақдим қила бошлади.

Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

Энди қозоғистонликлар Starlink паст орбитали сунъий йўлдош тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Департамент 2025 йил 12 июнь куни Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Starlink ўртасида компаниянинг хизматлар кўрсатишда Қозоғистон қонунларига риоя қилиш мажбуриятини таъминловчи шартнома имзоланганини эслатиб ўтди.

"Starlink технологияси энг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаб, аҳоли учун замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини очиб беради", — дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: 13:00 13.08.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!