Америкалик қаҳва компанияси Starbucks 2025-йил молиявий йилининг учинчи чорагида глобал сотувлар 2 фоизга пасайганини маълум қилди. Компания даромади 558,3 миллион долларни ташкил этиб, бу ўтган йилга нисбатан 47 фоизга кам.
Таъкидланишича, бу кетма-кет олтинчи чоракда савдоларнинг пасайишидир. Бунга бир неча омиллар сабаб бўлган. Жумладан, компания Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига алоқадорликда айбланиб, кўплаб мамлакатларда бойкотларга учраган.
Шу билан бирга, АҚШ бозорида истеъмолчилар сони камайгани, меню мураккаблиги ва хизмат сифати пасайгани ҳам савдога салбий таъсир қилган.
Компания Хитойдаги савдолар ижобий ўсганини қайд этган — бу бозорда харидорлар сони 6 фоизга кўпайган.
Starbucks раҳбарияти ҳозирда “Back to Starbucks” стратегияси доирасида менюни соддалаштириш, хизмат сифатини яхшилаш ва мижозларни қайтариш бўйича чоралар кўрмоқда.