Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ССВ: Юнусободдаги автоҳалокатда жароҳат олган икки бемор жонлантириш бўлимида, яна бири уйда даволанмоқда

ССВ: Юнусободдаги автоҳалокатда жароҳат олган икки бемор жонлантириш бўлимида, яна бири уйда даволанмоқда

Кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган “Mega Planet” савдо маркази яқинида соат тахминан 23:00 атрофида “BMW” русумли автомашина катта тезликда бошқарувни йўқотиб, автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ушбу ҳодиса юзасидан берган маълумотига кўра, транспорт воситаси бошқарувчиси — 1990 йилда туғилган З.Р. ҳамда йўловчилар — 1996 йилда туғилган Ж.Й. ва 1995 йилда туғилган Ж.И. шифохонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. эса воқеа жойида вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги автоҳалокатга учраган уч нафар беморнинг ҳолати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Пойтахтимиздаги даволаш муассасасига олиб келинган автомашина бошқарувчиси З.Р.га “Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Кома 1-2 даража” ташхиси қўйилган.

Тиббиёт ходимлари томонидан бемор бошидаги жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови берилган. Оғриқсизлантирилиб, ИВЛ аппаратига уланган. Бош қисми МСКТ, ички аъзолари эса УТТ каби барча зарурий текширувлардан ўтказилган.

Айни пайтда З. Р. жонлантириш бўлимида. Сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга барча тегишли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, “Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Кўкрак қафаси лат ейиши” диагнози қўйилган йўловчи Ж.Й. ҳам жонлантириш бўлимида зарур даво муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи ўрта оғир. Хушида.

Бемор Ж.И да эса “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Чап томон юқори қовоқ, ўнг томон жағ ости ва бўйин соҳалари эзилиб йиртилган жароҳатлари” аниқланган.

Унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар ўтказилгач, аҳволи қониқарли бўлгани учун амбулатор шароитда даволаниши учун уйига жавоб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда беморлар саломатлигини ўз назоратига олган. Муолажа жараёнлари учун етакчи тиббиёт мутахассислари жалб қилинган.

Киритилди: 12:12 30.09.2022. Ўқилди: 2218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!