Москванинг ЦСКА клуби собиқ футболчиси ва дарвозабонлар мураббийи Владимир Чанов ушбу жамоа ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг кетиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчининг хизматларига Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клуби қизиқиш билдираётган эди.
"Афсуски, Файзуллаев кетяпти. Бу истеъдодли йигит - у ҳаммага дарҳол ҳамма нарсани исботлади. Келди ва дарҳол РПЛда ўзини кўрсата бошлади, мухлисларнинг меҳрини қозонди," - дея Чановнинг сўзларини келтиради "Чемпионат."