АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг коронавирус инфекцияси бўйича берган саволларига жавоб қайтарилди.
— Спутник вакцинасининг 1 млн. доза олиш учун буюртма берилган. Ҳозирда 50 минг нафар аҳолини эмлаш учун 100 минг доза вакцина олиб келинган. Қолган буюртмалар келиши билан хавф остидан ташқари бўлган аҳолига ҳам таклиф этилади.
Фақат хавф ости гуруҳига мансуб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.