Россия ва Эрон молиявий ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқда. Амалдаги технологиялар орасида Марказий банкларнинг рақамли валюталари ва рақамли молиявий активлар мавжуд. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситаларига Эрон элчихонасининг савдо атташеси Раҳим Моҳсен маълум қилди.
Унинг эслатишича, ҳар икки давлатга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар туфайли Москва ва Теҳрон тўловларни доллар ва еврода амалга ошира олмайди.
«Бу фонда Россия ва Эрон рақамли молиявий активлар ва марказий банкларнинг рақамли валюталарига ўтиш имкониятларини ўрганишни бошладилар», деди Раҳими Моҳсен.
Унинг сўзларига кўра, гап рақамли рубль ва крипто-риал каби воситалар ҳақида кетмоқда.
Янги тўлов усуллари икки давлат ўртасидаги савдони соддалаштириши ва санкциялар таъсирини юмшатиши кутилмоқда. Доллар ва еврода тўловни амалга ошира олмагани учун Россия ва Эрон миллий валюталардан фойдаланишга ўтди. Бироқ, конвертация қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар пайдо бўлади, бу эса Россия корхоналарининг фойданинг 20-25 фоизини йўқотишига олиб келади.
Мутахассисларнинг фикрича, Марказий банкнинг бундай ҳисоб-китоблари ва рақамли валюталарининг ишга туширилиши савдони соддалаштиради ва транзакцияларнинг хавфсизлиги ва шаффофлигини оширади. Бу Россия билан савдони давом эттираётган бошқа давлатлар билан бундай ҳисоб-китобларга ўтишда намуна бўлиши мумкин.