Президентнинг “Спорт курашларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–22-сон, 21.01.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йилдан спорт курашлари бўйича қуйидаги мусобақалар мунтазам ўтказиб борилади:
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳузурида Минтақавий спорт курашлари академияси (Академия) ташкил этилади.
Спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат мактабларида миллий кураш ва спорт курашлари бўйича спортчиларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади
2026/2027 ўқув йилидан ҳар бир туман (шаҳар)да 1 тадан умумий ўрта таълим муассасаларида спорт курашларига ихтисослашган спорт клублари ташкил этилади ва кураш маҳорат мактабларига бириктирилади.
Спортчиларни замонавий илмий-методик ёндашувлар асосида тайёрлаш учун хорижий тренерлар ва мутахассислар жалб этиб борилади.