Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Сохта фармацевт"нинг қилмишларига чек қўйилди

"Сохта фармацевт"нинг қилмишларига чек қўйилди

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 25 ёшли А.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида яшовчи 25 ёшли Б.Ш. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Б.Ш. жабрланувчи А.А. билан “Телеграм” мессенжеридаги “Дорилар” номли гуруҳда танишиб, А.А. харид қилган "Актагам" дори воситасини арзон нархда қилиб беришини, шунингдек, етказиб бериш хизмати ҳам мавжудлигини айтиб алдаб, ўзининг фойдаланувидаги банк картасига 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларини олдиндан ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, аккаунтини "қора рўйхат"га киритиб қўйган ва буюртма қилган кўйлаги ҳам етказиб берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Ш.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 13:04 12.02.2024. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!