Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

A A A
Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

Совет Иттифоқи ва Куба ҳамкорлигида суратга олинган «Бошсиз чавандоз» фильми 1973 йил 25 июлда Москванинг «Россия» кинотеатрида намойиш этилган. Фильм сценарийси Майн Рид томонидан 1865 йилда ёзилган «Бошсиз чавандоз» романига асосланган.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Фильмда акс этган воқеалар XIX асрнинг ўрталарида Америкада содир бўлади. Бадавлат Вудли Пойндекстер оиласи − унинг ўғли Генри, қизи Луиза ва жияни, истеъфодаги капитан Кассий Колхаун билан биргаликда Луизана штатидан Техасга кўчиб кетаётганда адашиб қолади. Уларга йўлни топишда маҳаллий отбоқар, ирландиялик ёш Морис Жералд ёрдам беради. У ўзининг беғараз кўмаги билан Пойндекстернинг ҳурматига сазовор бўлади, ўғли Генри эса уни ўзига содиқ дўст деб билади. Луиза олижаноб ва жасур Морисга кўнгил қўяди. Афсуски, Луизани аввалдан ёқтириб юрган Кассий унинг кўнглини забт этган техаслик рақибидан нафратлана бошлайди. Омади чопган рақибни йўлдан олиб ташлаш ниятида қабиҳ режалар тузиб, уни амалга ошириш учун қулай фурсат кутади.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Бир куни Морис Генри билан қаттиқ жанжаллашиб қолади, эртаси куни эса маҳаллий аҳоли Генрининг отини қонга беланиб ётганини кўради, унинг ўзи эса изсиз ғойиб бўлганди. Унинг йўқолиб қолишида Мориснинг ҳам алоқаси борлигига шубҳа йўқ эди. Сабаби бир кун аввал Морис дўсти билан учрашишга, ундан кечирим сўрашга борганини кўришган эди. Тонгда эса Генри плаш кийган ва қонга беланган ҳолда топилади. Кўп ўтмай даштда ташқи кўриниши барчани даҳшатга соладиган бошсиз чавандоз пайдо бўлади.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Олег Борисович

Фильм бош қаҳрамони − Морис Жералд ролини ижро этган Олег Борисович Видов 1943 йил 11 июнда Москвада туғилган. Болалигиданоқ отаси томонидан ташлаб кетилган Олег етарлича эътибор кўрмайди. Ундаги театр ҳамда санъатга бўлган меҳрни онаси ва холаси уйғотади. Актёрнинг болалиги жаҳонгашталик билан ўтган деса ҳам бўлади. Сабаби у Мўғулистон, ундан сўнг Германияга бориб яшашга мажбур бўлади. Бундан ташқари, у 6 ёшда немис тилида равон сўзлаша олган. Кейинчалик онаси Хитой ва Руминияга ишлашга кетганида, холаси билан бирга Қозоғистонда ҳам бир муддат яшайди.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Олег 14 ёшга тўлганида онаси ногирон бўлиб қолади ва шундан сўнг  мактабни ташлаб, илк меҳнат фаолиятини бошлайди. Дастлаб Москвада ошпаз ёрдамчиси, кейин қурилишда юк ташувчи, омборчи ва электрчи бўлиб ишлайди. 1960 йилда у Н.Э.Бауман номидаги 29-сонли шаҳар касалхонасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида санитарлик қилади. Ўша пайтда актёр шифокор бўлишни ҳам орзу қилган. Шунингдек, у ишчи ёшлар учун мўлжалланган кечки мактабда ҳам таҳсил олган.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

У биринчи марта 1960 йил «Менинг дўстим, Колка» фильмида кичик роль ўйнайди. Аммо унинг иштирокидаги эпизод картинанинг сўнгги версиясига киритилмайди. Шу тарзда кино оламига бир қанча қийинчиликлар билан қадам қўйган Олег Кинематография институтига ўқишга киради ва бирин-кетин фильмларда суратга туша бошлайди.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Актёрнинг шахсий ҳаёти ҳам бироз қийинчилик билан ўтди. У илк бора 1970 йилда икки ҳафталик танишувдан сўнг Наталья Федотовага уйланди. Уларнинг турмушидан бир ўғли бор. 1983 йил Югославия фуқароси Верица Иованович билан турмуш қурди. Шундан сўнг актёр Югославияда яшаб, ижод қила бошлайди. Аммо у билан ажрашганидан сўнг аввал Австрияга, кейин Римга кўчиб боради. У ерда келажаги, аниқроғи сўнгги рафиқаси америкалик журналист Жоан Борстин билан учрашади. У билан никоҳдан ўтгач, АҚШ ҳудудига кириш ҳуқуқини олади ва у ерга кўчиб боради.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

1989 йил суратга олинган «Ёввойи орхидея» фильмидан сўнг актёр соғлиғида муаммолар пайдо бўлади. Картинада пойга саҳнасини суратга олиш пайтида Олег йўлни кўролмай қолгани учун қаерга бурилаётганини билмайди. У жуда қаттиқ жароҳат олмаган бўлса-да, соғлиғи ёмонлаша бошлайди. Текширув натижаси шуни кўрсатдики, тўсатдан кўрмай қолиш узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган камёб мия касаллиги бўлиб чиқади. Шундан сўнг унинг миясида бир неча бор жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Узоқ муддатли даволанишдан сўнг актёр яна оёққа турди ва фильмларда роль ижро этди.

1989 йил актёрга гипофиз безида тўртинчи босқич ўсма ташхиси қўйилди, олиб борилган жарроҳлик ишидан сўнг унинг умри 19 йилга узайди. 2010 йил Олег ўғлини кўриш учун Россияга боради ва у ерда аҳволи оғирлашди. Шифокорлар унга ортиқча миелома ташхисини қўйди. Жаҳонгашта, саёҳацевар ижодкор 2017 йил 15 майда АҚШда вафот этди ва «Hollywood forever» қабристонига дафн этилди.

Людмила Савальева 

Людмила Савальева Михайловна 1942 йил 24 январда Ленинград шаҳрида дунёга келган. Албатта, у қийинчилик даврида туғилди. Лекин у вояга етмасиданоқ китоб ўқиш, санъат ва балетга қизиқа бошлади. 11 ёшидан балет билан шуғуллана бошлади. Кейинчалик хареографияга ўқишга кирди.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Аввал театрдан ўз фаолиятини бошлаган актриса тез орада режиссёрлар назарига тушди. Унга кутилмаган даражада машҳурлик олиб келган «Уруш ва тичлик» фильми суратга олиши жараёнида бўлажак турмуш ўртоғи Александр Збруев билан танишди. Унинг иштирокида «Менинг кичкина укам» фильми намойиш этилганидан сўнг Александрни яхши кўриб қолди.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Людмила эртакдаги муҳаббатга ишонадиган романтик қиз эди. Александр унинг кўнглини забт этди, сабаби ундаги бола каби самимийликни яхши кўрарди. Актриса уйда тозалик ва тартибни сақласа-да, овқат тайёрлашни билмас ва ҳатто буни ёқтирмас эди. Унинг сўзларига кўра, у оиласи овқатга инжиқ эмаслигидан жуда ҳам бахтиёр. Турмуш ўртоғининг севимли таоми — қовурилган картошка. Уларнинг Наталя исмли қизи бор. У ҳам улғайганида бир-иккита фильмда суратга тушди, кейинчалик бошқа касбни танлади.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

 

Ҳозирда актриса фильмларда роль ўйнамайди. У узоқ йиллар ўзини оиласига бағишлади. Бўш вақтида китоб мутолааси ва сайр қилишни афзал кўради. Маълумотларга кўра, Александрнинг иккинчи оиласидан бир қизи бор. Аммо отаси унга фамилиясини беришни истамади. Шунингдек, улар ҳамон биргаликда яшайди. Актриса унинг иккинчи оиласи борлигини узоқ вақтдан бери биларди, лекин у ўша вақтлар оиласини сақлаб қолишни афзал билиб, журналистларнинг ушбу мавзуда берилган саволларини жавобсиз қолдирди.

Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

Киритилди: 23:56 03.09.2020. Ўқилди: 8233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!