Сомалининг марказидаги назорат-ўтказиш пунктида юз берган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, юк машинасига ўрнатилган бомба портлаган. Ҳодиса Беледвейн шаҳрида содир бўлган.
“Ҳозирда мен 10 нафар ҳалок бўлганини, жумладан, аскарлар ва тинч аҳоли вакилларини кўрдим, ўндан ортиқ одам ярадор, аммо қурбонлар сони албатта ортади”, деди полиция ходими.