Сомалининг Могадишо шаҳридаги Аден-Адде халқаро аэропортида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Вертолёт Африка Иттифоқининг Сомалидаги миссиясига (ATMIS) тегишли бўлган, айрим манбаларга кўра, у АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бўлган.
Маълумотларга кўра, вертолёт ҳалокат вақтида портлаган. Шунингдек, кўплаб қурбонлар ҳақида хабар берилган, аммо аниқ рақам ҳали тасдиқланмаган.
Расмийлардан ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот берилмаган.