Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сомали Эбола тарқалишининг олдини олиш чораларини кучайтирди

Сомали Эбола тарқалишининг олдини олиш чораларини кучайтирди

Сомали ҳукумати Конго Демократик Республикаси ва Угандада қайд этилган Эбола вируси тарқалиши фонида фавқулодда профилактик чораларни жорий қилди.

Сомали миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, расмийлар эрта ташхис қўйиш, аҳолини хабардор қилиш ва минтақавий тиббиёт идоралари билан мувофиқлаштириш ишларига асосий эътибор қаратмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири Марян Муҳаммад Ҳусайннинг айтишича, мамлакат чегаралари очиқ бўлгани сабабли одамлар қўшни давлатлар ўртасида доимий ҳаракатланмоқда ва бу вирус кириб келиши хавфини оширмоқда.

Шунингдек, Могадишудаги Мартини касалхонаси Эболага гумон қилинган беморларни текшириш учун махсус марказ этиб белгиланган.

Ҳозирча Сомалида Эбола ҳолатлари аниқланмаган. Бироқ расмийлар ҳатто битта гумонли ҳолат ҳам соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

15 май куни Конго ДР ва Уганда расман Эбола эпидемиясини эълон қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, Конгода вирусдан 204 киши вафот этган, 900 дан ортиқ гумонли ҳолат қайд этилган. Угандада эса бир ўлим ва еттита касалланиш ҳолати аниқланган.

Киритилди: Бугун 22:01. Ўқилди: 115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!