2025 йилнинг январь–август ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали 73 309 та мурожаат келиб тушган. Шундан:
🔵66 198 та харид чеки бермаслик,
🔵 2 658 та тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик,
🔵 169 та картада тўловда суммани сунъий ошириш,
🔵 4 284 та бошқа турдаги қонунбузилиш ҳолатлари.
Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга 29 578 та ҳолат бўйича жами 21,3 млрд сўм (жарима суммасининг 20%) мукофот тўланган.
📌Эслатиб ўтамиз, чек берилмаган ёки бошқа солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича мурожаатларни “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали юбориш мумкин.