Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Солиқ қонунчилиги бузилиши ҳақида хабар берган фуқароларга 24 миллиард сўмдан ортиқ мукофот тўланди

Солиқ қонунчилиги бузилиши ҳақида хабар берган фуқароларга 24 миллиард сўмдан ортиқ мукофот тўланди

2025 йил январь–сентябрь ойларида Давлат солиқ қўмитаси “Солиқ ҳамкор” тизими орқали мурожаат қилган фуқароларга жами 24,1 миллиард сўм миқдорида мукофот пули тўлаганини маълум қилди.

Мурожаатларнинг асосий йўналишларига кўра:
74 970 та мурожаат — харид чекини бермаслик ҳолати бўйича;
3 001 та мурожаат — пластик карта орқали тўловни қабул қилмаслик бўйича;
184 та мурожаат — тўловда харид суммасини асоссиз ошириш бўйича;
4 702 та мурожаат — бошқа турдаги солиқ бузилишларига оид бўлган.

Жами 82 857 та мурожаат қабул қилинган. Улардан 41 702 таси такрорий ёки текширув жараёнида бўлгани сабабли кўриб чиқилмаган. Шу давр мобайнида 34 196 та сайёр текширув ўтказилган ва уларнинг 98,8 фоизида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тасдиқланган.

Фуқароларга тўланадиган мукофот миқдори аниқланган жарималарнинг 20 фоизи этиб белгиланган. Шу тарзда 34 139 та тасдиқланган мурожаат учун жами 24,1 миллиард сўм пул тўланган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, у ерда 6 миллиард 20 миллион сўм, энг паст кўрсаткич эса Жиззах вилоятида қайд этилган — 733,5 миллион сўм.

Киритилди: 09:33 25.10.2025. Ўқилди: 736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!