Жиноят кодексининг 167, 205, 206, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган М. Х. озод этилгани ҳақида айрим манбаларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Жорий йилнинг 10 июль кунидаги жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими билан М. Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, айни пайтда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
М. Х.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг иш юритувида бўлиб, бугунги кунда ушбу жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида эканлиги маълум қилинади.