Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Солиқ органлари савдодаги P2P пул ўтказмаларини назоратга олмоқда

Солиқ органлари савдодаги P2P пул ўтказмаларини назоратга олмоқда

Солиқ органлари савдо-сотиқ билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги картадан картага ўтказмаларни текшира бошлади.

Айни пайтда солиқ органлари томонидан савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектларда савдо амалиётлари P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётган ҳолатлар таҳлил қилинмоқда. Афсуски, бундай операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат бюджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда, — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан солиқ органлари томонидан юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилаётгани билдирилди.

Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.

Бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва ҳалол меҳнат қилиб, қонун доирасида иш юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, — деб таъкидлади қомита.

Солиқ органлари барча тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишга, савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирди.

Киритилди: Бугун 15:11. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!