Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берган фуқароларга 18,7 миллиард сўм тўлаб берилган

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берган фуқароларга 18,7 миллиард сўм  тўлаб берилган

2024 йилнинг январь-октябрь ойларида «Солиқ ҳамкор» тизими орқали 81 236 та солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Асосий мурожаатлар харид чеки бермаслик билан боғлиқ

Ушбу мурожаатларнинг асосий қисми, яъни 90,9 фоизи (73 854 та), харид чеки бермаслик ҳолатлари билан боғлиқ. Шунингдек:

• 4,5 фоизи (3 671 та) пластик карта орқали тўлов қабул қилмаслик;

• 1,2 фоизи (174 та) пластик карта учун харид суммасини ошириш;

• Қолган 4,4 фоизи (3 537 та) бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида бўлган.

Келган мурожаатлар бўйича 30 843 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, ҳуқуқбузарликларнинг 99 фоизи тасдиқланди. Бироқ, 44 967 та мурожаат такрорий бўлгани ёки текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

18,7 миллиард сўм тўлаб берилди

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга 28 116 та ҳолат бўйича жами 18,7 миллиард сўм мукофот тўланди (ундирилган жарималарнинг 20 фоизи). Энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:

Тошкент шаҳри: 8 216 та мурожаат, 5,5 миллиард сўм;

Самарқанд вилояти: 2 655 та мурожаат, 1,9 миллиард сўм;

Қашқадарё вилояти: 1 893 та мурожаат, 1,3 миллиард сўм.

Киритилди: 19:12 16.11.2024. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!