Президент таъкидлаганидек, эндиликда соғлиқни сақлаш раҳбарларини рағбатлантириш тизими ҳам тубдан ўзгартирилади.
🔹 Туман ва вилоят даражасида касалликларнинг олдини олиш, самарали даволаш бўйича янгиликлар жорий этган, беморларни маҳаллий шароитда даволай олган, дори тарқатишни тизимга солган ва шифокорларни мунтазам ўқитиб борган раҳбарлар ордeн, медаллар ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони билан тақдирланади.
🔹 Уларга 30 миллион сўм пул мукофоти берилади, шунингдек, раҳбарлик қилаётган шифохона ва поликлиникалар инфратузилмасини яхшилаш учун 500 миллион сўм маблағ ажратилади.
🔹 Ҳар бир вилоятдан энг яхши икки туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари ва оилавий поликлиника мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея ва Туркия каби илғор тиббиётга эга мамлакатларда менежерлик бўйича ўқиш имкониятига эга бўлади.
Бу ташаббуслар соғлиқни сақлаш тизимида сифат, масъулият ва халол меҳнатни рағбатлантиришга қаратилган.