Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйини неча баллга баҳоланди?

SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйини неча баллга баҳоланди?

Туркия чемпионати 17-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Газиантеп" устидан йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсда ўзбекистонлик футболчилар қаҳрамонларга айланди. Элдор Шомуродов ўйинда 1 та гол уриб, 1 та ассист берган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 1 та гол муаллифи бўлди. Яна бир вазиятда Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг рақиб ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.

SofaScore портали ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида Аббосбек Файзуллаевни топди - 9.3 балл. Элдор Шомуродовнинг ҳаракатлари 7.9 баллга баҳоланди.

SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйини неча баллга баҳоланди?

Киритилди: 23:34 22.12.2025. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!