Туркия Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшехир" - "Газиантеп" бўлиб ўтди.
Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Истанбулликлар сафида Элдор Шомуродов биринчи голга муаллифлик қилган бўлса, иккинчи голга ассист қилди.
Sofascore нашри Шомуродовнинг кечаги баҳсдаги ҳаракатларига 7,4 баҳо қўйди.