Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Собиқ президент 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Собиқ президент 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Перу суди собиқ президент Мартин Вискаррани коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Тинглов RPP радиостанцияси томонидан трансляция қилинган.

Вискарра бир айби учун саккиз йил, иккинчиси учун олти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. "Қўшма жиноятлардан келиб чиққан ҳолда, умумий жазо 14 йил қамоқ жазоси ҳисобланади. Жазо самарали бўлиши ва дарҳол ижро этилиши керак", - дея ўқиб эшиттирди судья.

Тергов маълумотларига кўра, Вискарра Мокегуа департаменти губернатори (2011-2014) вақтида турли лойиҳалар бўйича тендерларда қатнашувчи компаниялардан пора олган. Сиёсатчи ҳар қандай қонунбузарликни рад этади.

У 2018 йилнинг март ойида ўша пайтдаги президент Педро Пабло Кучински истеъфога чиққанидан сўнг президентлик лавозимини эгаллаган эди. 2020 йил ноябрь ойида Перу парламенти Вискаррани лавозимидан четлаштириш учун овоз берди. Сиёсатчи Мокегуадаги коррупцион схемаларга алоқадорлиги ҳақидаги хабарлар туфайли “ахлоқий қобилиятсиз” деб топилди.

Киритилди: 09:00 27.11.2025. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!