Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Собиқ десантчи Дэн Жарвис Буюк Британиянинг янги Мудофаа вазири этиб сайланди

Собиқ десантчи Дэн Жарвис Буюк Британиянинг янги Мудофаа вазири этиб сайланди

Буюк Британия бош вазири армиянинг етарлича молиялаштирилмаётганига норозилик сифатида мудофаа вазири Жон Хили истеъфо берган куннинг ўзидаёқ унинг ўрнига янги тайинловни амалга оширди — парламент депутати, собиқ десантчи офицер Дэн Жарвис Мудофаа вазири этиб тайинланди.

Ҳозирда 53 ёшда бўлган Дэн Жарвис Сэндхерст ҳарбий академиясини тамомлаган ва 2011 йилгача армияда хизмат қилган. У майор унвони билан заҳирага бўшатилган ва сиёсатга кириб келган. Стармер ҳукуматида у аввалига ички ишлар вазири ўринбосари, сўнгра шу кунгача ҳукумат аппарати вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жон Хили бош вазирга йўллаган мактубида мудофаа соҳасига инвестиция киритиш режаси "ушбу хавфли даврда мамлакат мудофааси учун зарур бўлган даражадан анча орқада қолаётганини" таъкидлаб, истеъфога чиқди.

Мудофаа вазирлиги ўтган йили ўтказилган ички баҳолаш натижаларига кўра, кейинги тўрт йил учун қўшимча 28 миллиард фунт стерлинг сўраган эди.

Бироқ, баъзи британиялик журналистларнинг маълумо қилишича, Стармер ўз ҳукуматидаги бошқа вазирликларни қуролли кучлар фойдасига харажатларни қисқартиришга кўндира олмаган. Кейинроқ унинг ортидан Хилининг ўринбосари — қуролли кучлар вазири Эл Карнс ҳам истеъфо берди, дейилади хабарларда.

Киритилди: Бугун 13:51. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!