Snoop Dogg "Суонси"га сармоя киритди.
Америкалик рэпер Чемпионшип клуби эгаларидан бирига айланди - бу ҳақда расман эълон қилинди.
Мусиқачи Уэльс клубига ўз маблағларини киритган, деб хабар беради Sky Sports. Бретт Краватт ва Жейсон Коэн бошчилигидаги "Суонси" эгалари жаҳон бозорида клуб брендини ривожлантириш ва тижорат даромадини оширишга ҳаракат қилмоқда.
Икки кун аввал Snoop Dogg "Суонси"нинг янги формаси тақдимотида иштирок этди. Апрель ойида Лука Модрич клубнинг ҳаммуаллифига айланди.