Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ сайловларида демократларнинг ғалаба қозониши ортидан доллар заифлашмоқда

АҚШ сайловларида демократларнинг ғалаба қозониши ортидан доллар заифлашмоқда

Reuters хабарига кўра, АҚШ сайловларида демократларнинг ғалаба қозониши ортидан доллар заифлашмоқда, фонд бозори фьючерслари пасаймоқда, инвесторлар эса давлат облигацияларини фаол сотиб олишмоқда.

Демократлар Конгресснинг ҳар икки палатасида кўпчилик ўринни эгаллади. Бу ҳолат инвесторлар ўртасида технология секторини, хусусан, сунъий интеллект соҳасини янада қаттиқроқ тартибга солиш эҳтимоли борлиги ҳақидаги хавотирларни келтириб чиқарди.

S&P 500 фьючерслари 0,5 фоизга, Nasdaq фьючерслари 0,9 фоизга, доллар индекси эса 0,3 фоизга пасайди.

Шу билан бирга, АҚШ давлат облигациялари ва олтинга бўлган талаб ортмоқда. Инвесторлар демократлар Трамп даврида кузатилган давлат харажатларининг узлуксиз ўсишини жиловлай олиши мумкин, деб умид қилмоқдалар.

Демократларнинг Техас ва Канзас штатларидаги ғалабалари алоҳида эътиборга молик — ахир бу штатларда улар ўнлаб йиллар давомида Сенат сайловларида ғалаба қозона олмаган эдилар.

Киритилди: 15:58 04.11.2026. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!