Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“СМС”ларингизга жавоб беришмаяптими? Нима қилиш керак?

“СМС”ларингизга жавоб беришмаяптими? Нима қилиш керак?

Айримлар телефонига СМС-хабар келганида очишади, ўқишади, аммо дарров жавоб ёзишмайди. Балки, ўша хабарни юборган одам сизни кутаётгандир? Балки сизда унинг қандайдир бир муҳим иши бордир? Хабарларингизни инкор қилаётганда қандай йўл тутиш керак?

1-усул: Агар хабарга дарров жавоб ёзишнинг имкони бўлмаса...

• Вақт тиғиз пайтда яхшиси, хабарни очманг. Бўшаганингизда бемалол очиб қарайверасиз...

• Хабарни очиб, сал кейинроқ жавоб ёзиб юбораман, деган хабарни юборинг.

2-усул: Агар хабарга нима жавоб беришни билмасангиз...

• Яхшиси, бу ҳақида унинг ўзига маълум қилинг. Ўйлаб кўриб, жавоб ёзишингизни айтинг. Шунда у ўзини “мени инкор қилишди” деб ўйламайди.

• Хабарга жавоб ёзмаслик ортидан ўша инсонингиздан узоқлашиб кетишингиз мумкин. Шуни ҳам инобатга олинг.

3-усул: Хабарга жавоб ёзишни истамаётган бўлсангиз

Баъзида хабар сизга умуман қизиғи йўқ инсондан ҳам келиши мумкин. Бу ҳолатда ҳам хабарга жавоб бермаслик нотўғри! Чунки, у буни нотўғри тушуниши ва баттар хафа бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳаракатларингиз унга “узр, назаримда, гаплашмаганимиз яхши” ёки “Гаплашадиган гапнинг ўзи йўқ”дан кўра, қаттиқроқ тегади. Яхшиси, бор нарсани ўз ҳолича айтиб қўйинг.

4-усул: Агар сизни инкор қилишса...

Кимгадир хабар юбордингиз-у аммо ҳануз жавоб олмадингиз. Бу ҳолатда “нима бўлди?”, деб орадан бир кун ўтгач ёзишингиз мумкин. Бу нормал ҳолат. Кейинги хабарни орадан бир неча кун ўтгач яна ёзишингиз мумкин. Аммо, шунда ҳам жавоб келмаса, ҳаммасини унутинг!

Эътибор ва ҳиссиётларингизни сизни инкор қилаётган одамга сарфлашнинг нима кераги бор?

Киритилди: 06:45 21.02.2020. Ўқилди: 3646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!