Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Смотрич Байрутнинг турар жой маҳаллаларини бомбардимон қилишни талаб қилди

Смотрич Байрутнинг турар жой маҳаллаларини бомбардимон қилишни талаб қилди

Исроилнинг радикал молия вазири Исроилга қарши ҳар бир ракета учун Ливан пойтахтидаги 10 та бинога зарба бериш кераклигини айтди.

Исроилнинг ўта ўнгчи молия вазири Бецалель Смотрич яна бир бор Байрут жанубий чеккасидаги Даҳия ҳудудида ҳар бир Ливан томонидан учирилган ракета учун 10 та бинога зарар етказиш чақириғини билдирди. У бу баёнотни ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларни тилга олган вазир Ҳизбуллоҳ ҳаракати вазиятдан фойдаланиб, Исроилнинг шимолий ҳудудларига зарба бериш имкониятига эга бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Унинг фикрича, Исроил армияси ҳар бир ракета ҳужуми ёки дрон зарбасига жавобан Даҳиядаги турар жой маҳаллаларини бомбардимон қилиши ва буни имкони борича тезроқ амалга ошириши лозим.

Шу билан бирга, Исроил ҳарбийлари мамлакат шимолидаги бир қатор аҳоли пунктларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушганини маълум қилди. Ҳарбийлар баёнотига кўра, Ливандан учирилган ракеталар Ливан жанубидаги баҳсли ёки Исроил назорати остидаги ҳудудларда фаолият юритаётган Исроил бўлинмаларини нишонга олган.

Бундан ташқари, Исроил оммавий ахборот воситалари хабар беришича, эрталаб Ливандан учирилган бир дрон чегарани кесиб ўтган ва бу мамлакат шимолидаги икки аҳоли пунктида ҳаво ҳужуми сиреналарининг ёқилишига сабаб бўлган.

Киритилди: 22:22 15.06.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!