Словакияда Роберт Фицонинг сиёсатига қарши кенг кўламли норозилик акциялари бошланди.
Aktuality нашрининг ёзишича, норозилик акциялари мамлакатнинг Братислава, Попрад, Банска-Бистрица ва бошқа шаҳарларидада ўтказилмоқда. Намойишлар “Украина учун тинчлик” ташаббуси ва мухолифатдаги сиёсий партиялар томонидан ташкил этилди.
Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Братиславадги акцияда тахминан 60 минг намойишчи йиғилган, Банска-Бистрицадаги намойишда эса 10 минг киши иштирок этмоқда. Намойишчиларнинг асосий талаби — Россияга мойил сиёсати сабабли мамлакат бош вазири Роберт Фицонинг истеъфосидир.
Аввалроқ ҳукумат раҳбари мамлакат разведкасининг қўлида “хориждан келган экспертлар” ҳақида маълумотлар борлигини айтди. Фицонинг сўзларига кўра, улар “кўча намойишлари ва маъмурий биноларни эгаллаш йўли билан” ҳокимиятни қўлга киритмоқчи.