Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Словакияда поездлар тўқнашуви оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди

Словакияда поездлар тўқнашуви оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бахтсиз ҳодиса 9 ноябр куни Братислава ва Пезинок шаҳарлари орасидаги темирйўл участкасида содир бўлган. Поездлардан бири иккинчисининг орқа қисмига урилган.

Маълумотларга кўра, поездларда тахминан 800 киши бўлган, уларнинг асосий қисми талабалардир. Хабар берилишича, ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ ўнлаб одамлар жароҳатланган. 20 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Бу Словакияда сўнгги бир ой ичида темирйўлда содир бўлган иккинчи йирик авария ҳисобланади. 13 октябр куни мамлакатнинг шарқий қисмида ҳам икки поезд тўқнашиб, қарийб 100 киши жароҳат олган эди.

Киритилди: 16:21 10.11.2025. Ўқилди: 1259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!