Словакия парламенти вице-спикери Тибор Гашпар Братислава Украина орқали газ транзити бўйича Европа Иттифоқи даражасида музокараларни қайта бошлашга эришганини айтди.
"Ҳозирда Россия газини Украина орқали Словакияга ва ундан Европага етказиб беришни қандай тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шу билан бирга, сиёсатчи музокараларнинг бориши можарони тўхтатиш бўйича музокаралар қандай боришига боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.