Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Словакия Озарбойжон билан камида 10 йиллик газ шартномасини муҳокама қилмоқда

Словакия Озарбойжон билан камида 10 йиллик газ шартномасини муҳокама қилмоқда

Интерфакс aгентлигининг ёзишича, Словакия Бош вазири ўринбосари Томаш Тараба мамлакат Озарбойжондан узоқ муддатли газ етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда асосий масала сиёсий хоҳишда эмас, балки ушбу энергия ресурсларини қайси қувурлар орқали ва қандай ҳажмда Марказий Европага етказиб бериш устида кетмоқда.

Европа Иттифоқининг Россия табиий гази импортини босқичма-босқич тўхтатиш ҳақидаги янги регламенти сабабли, Словакиянинг энг йирик "SPP" компанияси ҳамёнбоп нархларда газ етказиб бера оладиган янги ҳамкорларни излаяпти.

Маълумот учун, Озарбойжоннинг "SOCAR" давлат компанияси 2024 йил охиридан буён Словакияга тажриба-синов лойиҳаси доирасида қисқа муддатли газ етказиб беришни бошлаган эди ва бу тажриба муваффақиятли деб топилди. Айни пайтда Озарбойжон дунёнинг 16 та давлатига, жумладан Европанинг 13 та мамлакатига (Италия, Германия, Венгрия ва бошқалар) газ экспорт қилмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 13:01. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!