Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сийярто: "Украина сабаб учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин"

Сийярто: "Украина сабаб учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин"

Украина НАТО учун хавф туғдирмоқда, чунки унинг ҳудудида содир бўлаётган можаро альянснинг Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувига айланиб кетиши мумкин, деди Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто.

"Украина ҳозирда хавф туғдирмоқда, чунки агар НАТО ва Россия Украина учун тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланишини англатади," - дея унинг Анталиядаги альянс мамлакатлари норасмий учрашуви чоғидаги сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Сийярто НАТО аъзоларини Москва билан қарама-қаршиликка йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўришга чақирди.

Вазир, шунингдек, альянс биринчи навбатда учинчи давлатлар учун эмас, балки аъзо давлатлар учун мудофаа бўлиши кераклигини эслатди.

"Украинани ҳимоя қилиш Шимолий Атлантика иттифоқини ҳимоя қилиш эмас, ҳамжамиятни ҳимоя қилиш эмас, НАТОни ҳимоя қилиш эмас," - дея хулоса қилди Сийярто.

Киритилди: 17:55 15.05.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!