Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ситора Алимжонова ҳомиладорлиги, фарзандининг туғилиш вақти ва турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга жавоб берди

Ситора Алимжонова ҳомиладорлиги, фарзандининг туғилиш вақти ва турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга жавоб берди

Актриса Ситора Алимжонова "Instagram" орқали мухлислари билан мулоқотга киришиб, уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Қуйида актриса ва мухлислари ўртасидаги савол-жавоблар тақдим этилади.

Қачон фарзандингизни қўлингизга оласиз?

— Худо хоҳласа, озгина қолди.

— Фарзандли бўлганингиздан кейин ҳам актрисаликни давом эттирасизми?

—Худо хоҳласа, фарзандимни озгина катта қилиб, кейин актрисаликни давом эттираман.

— Қандай ролни ижро этишни хоҳлардингиз?

— Томда яшайдиган Карлсонни (кулиб).

— Севимли китобингиз, мусиқа ва рангингиз?

— Исталган яхши китоб, мусиқа ва қора ранг.

— Токсикоз билан қийналмадингизми?

— Худога шукр, умуман токсикоз бўлмадим.

— Турмуш ўртоғингиздан неча ёш кичкинасиз?

— 7 ёш кичкинаман.

— Ҳаётда энг муҳим нарса?

—Ўйлашимча, оила.

Фарзандингизни ўзингиз дунёга келтирасизми ёки кесарча кесиш амалиёти биланми?

—Энг қийин савол. Ўзим ҳам бир қарорга кела олмаяпман.

Вазнингиз?

—Ҳозирги кунда 58 ёки 60 киломан. Ҳомиладорлик пайтида 13-15 килога семирдим.

Турмуш ўртоғингизнинг энг яхши фазилати?

— Ғамхўрлиги.

— «Севги» сериалида Шоҳруҳ Ҳамдамов билан ишладингиз, у билан ишлаш қанчалик маъқул сизга?

— Шоҳруҳ Ҳамдамов мен учун энг яхши актёр.

— Турмушимдан ажралганман, дегандингиз. Чақалоқни лайлак ташлаб кетдими?

— Ҳа, лайлак (кулиб). Оилада уриш, жанжал, келишмовчилик бўлиб туради. Ўйлашимча, бирор марта жанжаллашмаган оила бўлмаса керак.

— Инсонлардаги қайси хусусиятлар сизга ёқмайди?

— Иккиюзламачилик, хушомадгўйлик, хўжакўрсинчилик.

Киритилди: 18:54 06.11.2020. Ўқилди: 8293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!