Бугун 26 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Сити" юлдузи "Барса"га йўл олиши мумкин

"Сити" юлдузи "Барса"га йўл олиши мумкин

"Барселона" спорт директори Деку янги юлдуз билан шартнома имзолаш устида иш олиб бормоқда. Transfer News Live’нинг Fichajes нашрига таяниб хабар беришича, Деку каталонияликлар сафига "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани олиб келмоқчи.

Бернардуни келаси ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш мумкин бўлади. Бу муҳим, чунки "Барселона" молиявий қийинчиликларни бошдан кечиришда давом этмоқда. Аввалроқ, "Манчестер Сити" келаси ёзда Силва билан хайрлашишга мойиллиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 31 ёшли Бернарду Силвани 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:41 22.09.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!