Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Сити" даҳшатли трансферни январдаёқ расмийлаштиришга ҳаракат қилади

"Сити" даҳшатли трансферни январдаёқ расмийлаштиришга ҳаракат қилади

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Topskills Sports UK маълумотларига кўра, бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" ҳужумчини аллақачон январь ойида трансфер қилишга тайёр, бироқ зарурат бўлмаса ёзгача кутиши ҳам мумкин. Шу билан бирга, "Манчестер Сити" "Челси", "Бавария" ва "Ан-Наср" билан рақобатда ғалаба қозонишига тўғри келади.

Қайд этилишича, Винисиус билан шахсий шартнома шартлари муаммо туғдирмайди, чунки у "Реал"ни тарк этишни истамоқда. Футболчига қизиқиш билдирган клублар трансфер учун 150 миллион евро тўлашларига тўғри келади.

Винисиус Жуниор 2018 йилдан бери "Реал" сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:37 19.01.2026. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!