Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сицилияда кучли торнадо мактабга зарар етказди, болалар жароҳатланди

Сицилияда кучли торнадо мактабга зарар етказди, болалар жароҳатланди

Италиянинг Сицилия оролида кетма-кет икки торнадо юз бериши оқибатида камида 11 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Quotidiano Nazionale нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, кучли гирдоблар денгиз устида шаклланиб, Марсала шаҳри яқинида қуруқликка етиб келган.

Кучли шамол бинолар, автомобиллар ва мактабга зарар етказган.

Табиий офат содир бўлган пайтда таълим муассасасида 273 нафар бола бўлган. Улардан олти нафари жароҳат олган, тўрт нафари эса шифохонага олиб кетилган.

Қўшни Петрозино шаҳрида кучли шамол автомобилни жарликка улоқтириб юборган. Машина ичида бўлган икки киши шифохонага ётқизилган.

Нашрнинг қайд этишича, торнадолар автомобилларни ағдариб юборган, уйларнинг томларини учирган ва электр узатиш тармоқларига ҳам зарар етказган.

Киритилди: 18:30 09.10.2026. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!