Ижтимоий тармоқда "Tahoe" русумли, 01C700NA давлат рақам белгили автомобилга рухсат этилмаган қурилмалар ("сирена" ва "мигалка") ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Б.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.