Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Муроджон Аҳмадалиев Япония кўчаларида ўзбекларни кўриб қолиб, уларга мурожаат қилди

Муроджон Аҳмадалиев Япония кўчаларида ўзбекларни кўриб қолиб, уларга мурожаат қилди

Профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи чарм қўлқоп устамиз Муроджон Аҳмадалиевнинг фаолиятидаги энг муҳим жангига 9 кун қолди.

Ҳамюртимиз 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида жойлашган IG Arena мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшомининг марказий жангида мезбон юрт вакили, мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади.

Ҳозирда машғулотларни Японияда олиб бораётган Аҳмадалиев кунчиқар юртдаги кўчаларнинг бирида икки ҳамюртимиз билан кўришиб қолгани ва улардан дуо қилишларини сўрагани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Киритилди: 19:16 05.09.2025. Ўқилди: 1895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!