Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарёда ходимлар дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишлатилгани маълум бўлди

Сирдарёда ходимлар дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишлатилгани маълум бўлди

Омбудсманга “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Ховос туман бўлими ходимлари дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишга жалб қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Мурожаат Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда вилоят Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди.

Текширувда ходимларнинг тушунтириш хатлари, Telegram тармоғидаги видеолар ҳамда ишга чиқишга чақирилган аудиоёзувлар ўрганилди. Натижада ходимларнинг дам олиш кунлари ишга жалб қилингани ўз тасдиғини топди.

Ўрганиш якунида бўлим бошлиғи А.П.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 41 млн 200 минг сўм жаримага тортилди.

Киритилди: 16:31 14.09.2026. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!