Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетди

A A A
Сирдарёда ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетди

Сирдарё вилояти Гулистон туманида ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни очиқлади.

Маълум қилинишича, 14 январь куни ҳайдовчи автомашинани Гулистон тумани, “Иноқлик” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Ўнг тармоқ” каналининг ўнг томонида жойлашган маҳаллий ички йўл бўйлаб бошқариб бораётиб, рул бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган.

Тармоқларда болаларнинг 3 нафари тирик қолгани, 2 нафари эса сувда оқиб кетгани айтилмоқда. Икки йигит эгизак бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:44 15.01.2024. Ўқилди: 2018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!