МИБ Сирдарё вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси хабарига кўра, қарздор Р.И.га фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2021 йил 4-октябрдаги қарорига асосан онаси Қ.И.нинг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти белгиланган бўлсада, тўловни белгиланган тартибда амалга оширмай, ёрдамга муҳтож онасини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижа бермаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига биноан жавобгарлик масаласи кўрилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ қарздор маъмурий жазони ўтаб чиққан бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, алимент пулини тўлашдан бўйин товлашни давом эттириб келганлиги сабабли, МИБнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан унга нисбатан жиноят кодексининг 123-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада, жиноят ишлари бўйича Сардоба тумани судининг жорий йил 11-апрелдаги ҳукми билан қарздор Р.И.га нисбатан ЎзР Жиноят Кодексининг 123-моддасига биноан 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.