Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат берилди.
Сирдарёда фуқаро турмуш ўртоғининг Cobalt’ини йўл четидаги бетон тўсиққа уриши оқибатида автомашина мажақланиб, ёниб кетди.
Жорий йилнинг 16-июль куни соат 17:10 лар атрофида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги M-34 автомобил йўлининг 122-чақириғи ҳудудида 1991-йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н. ўзининг турмуш ўртоғи Р.О.га тегишли бўлган "Cobalt" русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган пайтда, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Барча ҳаракат қатнашчиларидан ҳаракат давомида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз,- дейилади хабарда.