"Ўзэнергоинспекция" Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Сайхунобод туманида жойлашган “Х.Х.А.” хусусий корхонасига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истемолчиларга нефть маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.